Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаҳрамон Қуронбоев энди Ёшлар иттифоқи раиси эмас

Қаҳрамон Қуронбоев энди Ёшлар иттифоқи раиси эмас

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда президент бугун фармон имзолаган.

Шунингдек, Қуронбоев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан ҳам кетган.

Эндиликда у Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Бугун ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев лавозимидан бўшагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо ЁИ ходимлари бу хабарни асоссиз деб атаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг