Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда метро ходими фирибгарлик жинояти устида қўлга олинди

Тошкентда метро ходими фирибгарлик жинояти устида қўлга олинди

«Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. фирибгарлик жинояти устида қўлга олинди.

Бу ҳақда корхона ахборот хизмати хабар беряпти.

Айтилишича, мазкур ходим фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 миллион сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга ваъда берган.  ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан «Тошкент метрополитени» ДУКнинг «Режим тартибини таъминлаш» хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса ходим фуқародан 1 миллион сўм миқдорда пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Метро ходимига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

«Тошкент метрополитени» ДУК фуқаролардан коррупцион ҳолатга дуч келганида корхонанинг расмий интернет саҳифаларига ёки +998 71 239 8930, +998 93 700 0325 телефонларига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг