Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаҳрамон Қуронбоев меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун Россияга борди

Қаҳрамон Қуронбоев меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун Россияга борди

Республика комиссияси Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёш меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун иш бошлади.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг