Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» иккита вертолётни сотувга қўйди

«Uzbekistan Airways» иккита вертолётни сотувга қўйди

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

«Uzbekistan Airways» фойдаланилмаётган авиация ускуналарини сотувга қўйди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, сотувга қўйилган транспорт воситалари орасида 1991 йилда ишлаб чиқарилган қиймати 1 миллион 224 минг 904 АҚШ доллари миқдоридаги, шунингдек, 1992 йилда ишлаб чиқарилган шу русумдаги, қиймати 1 миллион 274 минг 265 АҚШ доллари миқдоридаги МИ-8МТВ-1 русумидаги вертолётлар ҳам бор.

Сотувга авиацион двигателлар ҳам қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг