Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Исроилга авиақатновлар бекор қилинди

Тошкентдан Исроилга авиақатновлар бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Uzbekistan Airways 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тел-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.

Бу яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилгани ва Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарори билан боғлиқ, дейилади хабарда.

Йўловчилар фақат 2024 йил 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг