Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Варрак вертолётни қўнишга мажбур қилди

Варрак вертолётни қўнишга мажбур қилди

Фото: X (Twitter)

Филиппинда варрак ипларига ўралиб қолган вертолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди Inquirer.net. Воқеа Бохол оролидаги Гиндулман шаҳри яқинида юз берган.

Вертолёт учувчиси ва икки йўловчиси жабрланмади, аммо воқеа гувоҳлари анча-мунча шошилиб қолишди.

Фавқулодда қўнишга гувоҳ бўлган 48 ёшли Эндрю Байхон Лакарнинг айтишича, вертолёт жуда пастлаб учаётган бўлган.

Кейин маълум бўлишича, варракнинг нейлон ипи вертолётнинг бошқарув винтига ўралиб қолган. Ҳар тугул ҳаво кемасига ҳеч қандай зиён етмаган, орадан 10 дақиқа ўтиб, яна парвозда давом этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг