Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сайтдаги харитани тузатиб қўйинг»: рус элчиси Халқаро олимпия қўмитасига мурожаат қилди

«Сайтдаги харитани тузатиб қўйинг»: рус элчиси Халқаро олимпия қўмитасига мурожаат қилди

Фото: «Facebook»

Қрим яримороли Украина таркибида кўрсатилган харитани Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) тузатиб қўйиши лозим. Бу талабни Россиянинг Япониядаги элчиси илгари  сурди.

«Қрим Россия Федерациясининг ажралмас қисми ҳисобланади, унинг тегишлилик масаласи узил-кезил, истисноларсиз ёпилган. Шундан келиб чиқиб, МОҚ ва Токио олимпиадаси ташкилотчилари кўрсатилган харитага Қрим ҳақиқатга мос ҳуқуқий ва объектив реалликка мувофиқ тасвирланадиган тузатишлар киритишлари керак», — дейилади Россия элчихонаси «Facebook»да қолдирган постда.

Рус элчиси эслаб ўтган «хато харита» МОҚ расмий сайтининг Токио-2020 Олимпия ўйинлари «Жадваллар ва натижалар» бўлимида жойлашган.

Қизиғи, 22 июль куни Украина ташқи ишлар вазирлиги ҳам шу харита масаласида норозлик билдирганди: Қрим ва Украина ўртасига чегара тушиб қолган экан. МОҚ дарров айбни провайдерга ағдариб, кечирим сўраган ва хатони бир пасда тузатишга ваъда берганди. Қизиқ, энди кимни «айбдор» қилишаркан... 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг