Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўчки бутун қишлоқни босиб қолди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган

Кўчки бутун қишлоқни босиб қолди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган

Папуа-Янги Гвинеядаги кўчки 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлгани айтилмоқда.

«Бу одамлар ҳали ухлаётган пайтда содир бўлди ва бутун қишлоқ вайрон бўлди», — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Гувоҳларнинг хабар беришича, 100 дан ортиқ одам ер остида қолган.

Расмийлар қурбонлар сонини ҳали тасдиқламади.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда тоғ тепасидан ўпирилган тош массаси қияликдаги тупроқ билан қоришиб, қишлоқдаги уйлар устига қулагани акс этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг