Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов жанглардан олган пулларни нимага сарфлашини айтди

Баҳодир Жалолов жанглардан олган пулларни нимага сарфлашини айтди

Супероғир вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов гонорарларини қай мақсадларга ишлатгани ҳақида гапирди.

«Тўғрисини айтсам, ярмига яқинини устозларимга бердим. Сабаби, шунча қилган меҳнатимиз, натижаларимизда устозларимиз асосий ролда. Қолганини ўзимнинг оиламга сарфладим. Онамни Умра сафарига жўнатдим. Бизда, яъни, мусулмонларда Ҳаж-Умра муҳим ҳисобланади. Шунинг учун, онамни Умра сафарига жўнатдим ва оиламнинг камчиликларини тўлдирдим.

Сингилларим, опаларимга қарашдим, чунки отам йўқ. Уларга ота ўрнида отаман. Шунинг учун, уларга ҳам ёрдам бердим. Шунингдек, пулларимнинг маълум қисмини ўзимнинг камчиликларимга ишлатдим», деди Жалолов AIBA матбуот хизматига берган интервюсида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг