Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўта заҳарли! Ҳиндистонда икки бошли илон топилди (видео)

Ўта заҳарли! Ҳиндистонда икки бошли илон топилди (видео)

Фото: «Twitter»

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида яшовчи фуқаро икки бошли занжирсимон илон (Рассел илони)га дуч келди. Атиги 11 сантиметр узунликдаги бу газанда ўта заҳарли!

Мутант-илон видеосини ўрмончилик хўжалиги ходими Сусанта Нанда «Twitter»да жойлаштирди.

Унинг айтишича, бу илон бошқаларидан анчайин заҳарли. Унинг заҳридан омон қолган тақдирда ҳам, инсоннинг саломатлигига жиддий путур етади. Одамни ўлдириш учун бу илоннинг 40-70 миллиграмм заҳари кифоя, ваҳоланки, каттароқлари бир чақишда уч карра кўп заҳар соча олади.


Мавзуга оид: АҚШда икки бошли илон топилди (видео)


«Hindustan Times» ёзишича, Ҳиндистонда худди шу турдаги илонларнинг икки бошлиларидан тўрттаси қайд этилган. Шунисиям борки, бунақа туғма нуқсон билан дунёга келган илонларда яшаб кетиш имконияти анча паст.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг