Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди

Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди

Фото: Metaverse Post

Ҳиндистонни ривожлантиришга қаратилган 25 йиллик стратегик режани ишлаб чиқишда сунъий интеллектдан фойдаланилди. Бош вазир Нарендра Моди ANI янгиликлар агентлигига интервюсида шуни маълум қилди.

Модининг айтишича, унинг жамоаси 1,5 миллиондан ортиқ одамларнинг фикрларини тўплаган ва бу маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида тизимлаб, таснифлаган.

Бош вазир «йўл харитаси»нинг тафсилотларини очмади, аммо режа у ғалаба қозониш учун юқори имкониятга эга учинчи муддат учун сайловлардан сўнг амалга оширилишини таъкидлади.

Модининг «Бхаратия Жаната» (BJP) партияси ўз сайловолди дастурини тақдим этган бўлиб, унда, жумладан, гиёванд моддалар ноқонуний савдосига қарши ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришни яхшилашда сунъий интеллектдан фойдаланишга ваъда берилмоқда. Қолаверса, сайловолди дастуридан Ҳиндистонда бошлаб юборилган «сунъий интеллектни ривожлантириш миссияси» учун $1,24 млрд ажратиш кўзда тутилган.

Ҳиндистон сунъий интеллект ривожланишини ҳам назоратга олмоқчи. Шу йилнинг март ойида Электроника ва ва ахборот технологиялари вазирлиги технология компанияларига янги сунъий интеллект воситаларини ишга туширишдан аввал рухсат олиш мажбуриятини юклайдиган тавсияномаларини чиқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг