Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда 23 киши чақмоқ уриб ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 23 киши чақмоқ уриб ҳалок бўлди

Фото: Zee News

Ҳиндистон шарқидаги Биҳар штатида сўнгги бир неча кун ичида камида 23 киши, жумладан, 8 нафар бола чақмоқ уриб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zee News хабар берди.

Бир куннинг ўзида 11 киши (далада ишлаётган деҳқонлар) осмондан келган офат қурбони бўлди, деди штатнинг бош вазири Нитиш Кумар.

Биҳардаги 20 та туманда сариқ хавф даражаси эълон қилинди. Одамлар ёғингарчилик пайтида кўчага чиқмасликка чақирилди.

Чақмоқ уриб оламдан ўтганларнинг оилаларига 400 минг рупий (5 минг доллардан ортиқроқ)дан компенсация тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг