Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг йирик вертолёт ҳалокатлари: 2018 — 2020 йиллар

Дунёдаги энг йирик вертолёт ҳалокатлари: 2018 — 2020 йиллар

Фото: «REUTERS»

Шу вақт мобайнида вертолётлар билан боғлиқ жами 17 та катта ҳалокат содир бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

2020

26 январь. Калифорния (АҚШ) жанубида вертолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида тўққиз киши бўлган, ҳаммаси ҳалок бўлишди. Фожиа қурбонлари орасида — баскетболчи Кобе Брайант ва унинг тўрт нафар қизидан бири — 13 ёшли Жанна Мария ҳам бўлган.

2 январь. Тайвань шимолида Илань шаҳри яқинидадаги тоғли ҳудудлардан бирида мамлакат мудофаа вазрлигининг «Black Hawk» вертолёти мажбуран қўнди. Унинг бортида юқори мартабали ҳарбий амалдорлар бўлган. Ҳалокатли қўниш натижасида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди. Улар орасида мамлакат генерал штаби бошлиғи Шэнь Имин ҳам бўлган. Яна беш нафар йўловчи омон қолган.

2019

26 декабрь. Гавайида вертолёт ҳалокатга учраган. Ҳаво кемаси Кауаи оролида На Пали соҳили бўйлаб саёҳатдан белгиланган вақтда қайтмаган. Вертолёт маҳаллий вақт билан соат 17:21 да базага қайтиши керак эди (27 декабрь, 08:21 т.в.). Йўқолган вертолёт қолдиқлари орол жанубидаги Кокеэ ҳудудидан топилган. Вертолёт бортида етти киши бўлган, ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган.

25 ноябрь. Малида ҳарбий операция вақтида ичида француз ҳарбий хизматчилари бўлган иккита вертолёт тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида 13 киши ҳалок бўлган.

25 октябрь. Колумбиянинг Альбан муниципалитетида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли «Bell 412» вертолёти ҳалокатга учради. Вертолёт Кундинамарка департаментида Паланкеро авиабазасидан учиб кетгандан сўнг кечаси радарда йўқолиб қолган. Олти киши ҳалок бўлди.

31 август. Норвегия шимолида, Альта жануби-ғарбида вертолёт ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида олти киши бўлган — учувчи ва бешта йўловчи. Улардан беш нафари ҳалок бўлган. Тирик қолган киши шифохонага ётқизилган, кўп ўтмай у ҳам вафот этган.

5 июль. Атлантика океанида Багама ороллари шимолий чеккасига вертолёт қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида етти киши ҳаётдан кўз юмди. Улар орасида кўмир магнати ва миллиардер Крис Клайн ҳам бўлган.

4 май. Венесуэланинг Миранда штатида ҳарбий вертолёт ҳалоктга учради. У тоғли ҳудудда аниқланган. Вертолёт бортида бўлган етти киши ҳаётдан кўз юмган. Авиаҳалокат қурбонлари орасида учта капитан, иккита майор ва иккита подполковник бўлган.

27 март. Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида мамлакат мудофаа вазирлигининг «Ми-8» вертолёти ҳалокатга учради. Ёмон об-ҳавода тўртта вертолёт Оқтовдан Шимкентга йўл олган. Унинг бортида 13 киши бўлган, ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган.

27 февраль. Непал шарқида Таплежунг ҳудудида «Air Dynasty» компаниясига қарашли вертолёт учган заҳоти ҳалокатга дучор бўлган. Етти киши ҳаётдан кўз юмган. Улар орасида мамлакат фуқаро авиацияси, туризм ва маданият вазири ҳам бўлган.

2018

31 октябрь. Афғонистон ғарбида Фарах провинцияси Анар-Дара шаҳрида вертолёт ҳалокатга йўлиқди. Фожиа натижасида 25 киши ҳаётдан кўз юмди. Йўловчилар орасида вертолёт бортида ҳарбий амалдорлар, провинция кенгаши раҳбари ва аъзолари ҳам бўлган.

2 сентябрь. Афғонистонда Молдованинг «Valan International Cargo Charter» компаниясига қарашли «MI-8 MTV» вертолёти Мозори-Шариф шаҳридаги ҳарбий базадан кўтарилган сўнг кўп ўтмай ҳалокатга учраган. Унинг бортида экипажнинг уч нафар аъзоси, Украина ва Афғонистон фуқароларидан иборат 11 нафар йўловчи бўлган. Вертолёт қулаши оқибатида экипажнинг икки аъзоси ва ўнта йўловчи ҳаётдан кўз юмган.

30 август. Эфиопия Оромия провинцияси Шарқий Шева ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 18 киши бўлган. Улардан 15 нафари ҳарбий ва учтаси тинч аҳоли вакиллари бўлган. Ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган.

10 август. Японияда Гумма префектураси қутқарув хизматига қарашли вертолёт тўққиз нафар экипаж аъзоси билан Нагано префектураси тоғларига қулаган. Ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган. Вертолёт Гуммада Маэбаси шаҳридан Гумма ва Нагано орасидаги тоғларда тоққа чиқиш йўлларини кўздан кечириш учун парвоз қилганди.

4 август. Краснояр ўлкасининг Ванкор ҳудудида «Utair» авиакомпаниясига қарашли «Ми-8» вертолёти ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси парвоз вақтида бузилиб қолган, ерга бориб урилгандан сўнг иккала ёқилғи баки ҳам портлаб кетган. Вертолёт бортида уч нафар экипаж аъзоси ва 15 нафар йўловчи бўлган. Ҳаммаси ҳалок бўлган.

17 февраль. Мексикада зилзиладан зарарланган ҳудудларни текшириш учун парвоз қилаётган вертолёт ҳалокатга учраган. Унинг бортида Мексика ички ишлар вазири Альфонсо Наваррете ва Оахака штати губернатори Алехандро Мурат бўлган. Жами 13 киши ҳаётдан кўз юмган.

16 январь. Колумбияда «Ми-17» ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраган. Унинг бортида 10 киши бўлган — саккизта ҳарбий ва иккита фуқаро. Ҳаммаси ҳаётдан кўз юмган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг