Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Каттақўрғонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Каттақўрғонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. 

2023 йил 17 ноябр куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли «Ми-8» вертолёти «Каттақўрғон» полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.

Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Экипаж сони ҳозирча маълум эмас. 

Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг