Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Багамада «Дориан» қурбонлари тўрт баравар ошди

Багамада «Дориан» қурбонлари тўрт баравар ошди

Фото: ТАСС/Zuma

Оролларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қўшни Флоридада кўнгиллилар гуруҳи зарар кўрганлар учун гуманитар ёрдам тўплашмоқда: озиқ-овқат, сув, энг зарур буюмлар.

Охирги маълумотларга кўра, Багама оролларига ёпирилган «Дориан» довули қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу рақам қидирув ишлари давомида ортиб бормоқда. Маълумотни «Miami Herald» газетаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дюэйн Сэндс сўзларига таяниб тарқатган.

БМТнинг фавқулодда вазиятлар марказий жамғармаси Багама аҳолисига озиқ-овқат, сув ва дори-дармон учун миллион доллар ажратди. Бу ҳақда матбуотга БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок маълум қилган. У оролларнинг бош вазири Хьюберт Миннис билан учрашди.

«Мен бош вазирга озиқ-овқат, сув, бошпана, тиббий ёрдам билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун зудлик билан фавқулодда вазиятлар марказий жамғармасидан 1 миллион доллар ажратишимни айтдим», — дейди Лоукок.

Унинг маълумотига кўра, қарийб 70 мингдан ортиқ киши гуманитар ёрдамга муҳтож.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг