Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Табиий офат юз берганда мамлакатларга қарз тўловини кечиктириш имконияти берилади

Табиий офат юз берганда мамлакатларга қарз тўловини кечиктириш имконияти берилади

Фото: COP28 / Christophe Viseux

Жаҳон банки, Америкалараро тараққиёт банки (АТБ), Европа инвестиция банки (ЕИБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Африка тараққиёт банки (АфТБ), шунингдек, Буюк Британия ва Франция иқлим ўзгаришига қарши қарзга чидамлилик қоидаларини («Climate-Resilient Debt Clauses», «CRDCs») кенгайтиришга ваъда берди. Бу ҳақда шу кунларда Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим бўйича COP28 конференциясида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» нашри.

Ушбу қоидалар табиий офат юз берган тақдирда қарзларни тўлашни тўхтатиб туришни назарда тутади ва мамлакатга «нафас ростлаб олишга» муҳлат беради ва ресурсларни қарзга эмас табиий офат оқибатларини бартараф этишга ва уни тиклашга йўналтиришга имкон беради.

Жами 73 давлат донорларни 2025 йилгача ушбу қоидалардан фойдаланишни кенгайтиришга чақирди.

«Ғайриоддий жасоратингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Биз ҳар доим қарзимизни тўлай оламиз, лекин жамиятимизни тўлай олмаймиз «, — деган Барбадос бош вазири Миа Моттли COP28`да.

Жаҳон банки, хусусан, табиий офатларга айниқса заиф бўлган 45 тагача кичик орол давлатлари «CRDCs» учун муносиб бўлишини эълон қилди. Тўловлар асосий қарз ва фоизлар бўйича икки йилга тўхтатилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банки иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун йилига 40 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирмоқда, бу эса барча даромадларнинг 45 фоизини ташкил этади, деди Жаҳон банки раҳбари Ажай Банга.

ЕТТБ иқлим ўзгариши бўйича қарз барқарорлиги шартларини банк минтақаларидаги ўртача даромади паст бўлган мамлакатлардаги суверен ва муниципал мижозларга бериладиган янги кредитларга киритиш мажбуриятини олди.

COP28 12 декабргача давом этади. Анжуманда 190 дан ортиқ давлатдан 70 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг