Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўтган йили бахтсиз ҳодисалар натижасида қанча одам вафот этгани айтилди

Ўтган йили бахтсиз ҳодисалар натижасида қанча одам вафот этгани айтилди

Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди. 

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.

Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар 127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 28 сентябр куни Тошкентда кучли портлаш юз берди. Натижада 15 ёшли ўспирин ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг