Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Intel»да нуқсон топилди. Сўнгги 10 йил ичида ишлаб чиқарилган компютерлар хавф остида

«Intel»да нуқсон топилди. Сўнгги 10 йил ичида ишлаб чиқарилган компютерлар хавф остида

«Intel» процессорлари тизимида жиддий нуқсон аниқланди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Intel» процессорлари тизимида жиддий нуқсон аниқланди. Бу сўнгги 10 йил давомида «Intel» чиплари ўрнатилган барча замонавий компютерлар, жумладан, «Windows», «Linux» ва «mаcОS» бошқарувида ишлайдиган барча компютерлар ҳам тегишли, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Нуқсон ҳақида батафсил маълумот ҳозирча очиқланмади ва жорий ойнинг охирига қадар махфийлигича қолади. Бироқ тахминларга кўра, ушбу нуқсон оддий «фойдаланувчи» дастурларига ҳимояланган ядро хотирасини бошқариш имконини беради.

Ушбу хотирада, логинлар, пароллар, кешланган файллар ва бошқа муҳим шахсий маълумотлар жойлашган бўлиб, нуқсон оқибатида уларга турли зарарли дастурлар хавф туғдириши мумкин.

Топилган заифликни ўчириб қўйиш учун ядро хотираси фойдаланувчи процессорларидан «Kernel Page Tabli Isolation» жараёни ёрдамида ажратиб қўйилиши керак, бу эса ўз навбатида айрим машиналарнинг ишлаш тезлигига таъсир кўрсатади.

«Linux» ва «Windows» ўрнатилган компютерлар бу каби ҳолатда 5—30 фоизга секинроқ ишлай бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг