Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиётда инқилоб — энди инсон ДНКсини ўзгартириш мумкин!

Тиббиётда инқилоб — энди инсон ДНКсини ўзгартириш мумкин!

Фото: GitHub

Тиббиёт соҳасида сўнгги ўн йилликларнинг энг муҳим воқеаси содир бўлди. Олимлар инсон ДНКсини ўзгартира оладиган OpenCRISPR нейротармоғини яратишди.

OpenCRISPR нейротармоғи CRISPR технологияси асосида қурилган — унинг ёрдамида олимлар ДНК генларини худди LEGO бўлаклари каби бошқара оладилар. Масалан, Алцгеймер хасталигига олиб келувчи мутацияга учраган ген кераксиз блок сингари шунчаки «суғуриб ташланса» бас.

CRISPR ерёнғоқдаги аллерген генни кесиб ташлай олади ёки ён таъсирларсиз антибиотик яратиши мумкин, аммо энг катта камчилиги — жуда меҳнатталаб жараёнлигида эди. CRISPRда битта тадқиқот ўтказишнинг ўзига юзлаб соатлар инсон меҳнати сарфланарди.

Энди бу ишлар OpenCRISPR нейротармоғи зиммасида. Уни минглаб олимларга тарқатиш бошланди, бу эса улкан фан кашфиётларига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг