Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистоннинг нуфузли ОТМси вилоятларда филиалларини очмоқчи

Ҳиндистоннинг нуфузли ОТМси вилоятларда филиалларини очмоқчи
24 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг «Интеграл» университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 
 
Ҳозирги кунда кўплаб хорижий олий таълим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
 
Улар қаторида Ҳиндистонда юқори нуфузга эга «Интеграл» университетини ҳам айтиш мумкин. Самарали ҳамкорликни ўрнатишга келган «Интеграл» университетининг вакиллари ҳам вилоят ҳудудларида ўз филиалларини очиш истагини билдириб, тақдимот ўтказди.
 
Бундан ташқари, учрашувда меҳмонлар IT-мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари билан ҳам таништирилди.
 
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар ҳам берилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг