Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Амити университетида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

Амити университетида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Тошкент шаҳридаги Амити университетида 140 нафар абитуриентлар учун биринчи экскурсия ва информацион маъруза бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ахборот технологиялари соҳасига қизиқиши баланд бўлган мактаб ўқувчилари ўз ўқитувчилари билан биргаликда университетга ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Махсус аудиторияда ўтказилган учрашувда университетнинг илмий салоҳияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, лабораториялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, мактаб ўқувчилари ушбу университетга синовлардан муваффақиятли ўтиб қабул қилинсалар, улар учун янада кенгроқ имкониятлар яратилиши, сабаби, кундан кунга соҳага бўлган талаб таклифнинг ортиб бориши, бу ерда ёшлар учун яратиладиган шарт-шароитлар кўламини яна кенгайишига ва юксалашига хизмат қилаётгани борасида маълумотлар берилди.

Амити университети ва талабаларнинг фаол ҳаёти ҳақида видеофилм намийиш этилди. Университет талабалар турар жойига экскурсия ташкил қилиниб, унда талабалар ақлли синфлар, ўқув хоналари ва дам олиш масканларини кўздан кечирдилар. Ёш меҳмонлар университет ва талабалар учун яратилган шароитлар билан танишишдан мамнун бўлишди.

Ёш, интилувчан ва соҳага қизиқувчан ушбу мактаб ўқувчиларининг янги ўқув йилидан Амити университети катта ва дўстона жамоасига қўшилишларига умид билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг