Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Амити университети билан онлайн конференция ўтказди

АКТ вазири Амити университети билан онлайн конференция ўтказди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва Амити университети раҳбарияти иштирокида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Тошкент шаҳридаги Амити университетининг кейинги фаолиятини ривожлантириш ва таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Талабаларни ўқув даврининг ўзида битирганидан кейин иш билан таъминлаш имконини тақдим этиш мақсадида, университетнинг асосий ўқув дастурлари билан бир қаторда қисқа муддатли ўқув дастурларини ҳам ишлаб чиқиш ва уларни йўлга қўйиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг