Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Амити университети соҳа компаниялари билан яқин ҳамкорлик қилади (видео)

Тошкентдаги Амити университети соҳа компаниялари билан яқин ҳамкорлик қилади (видео)

Тошкент шаҳридаги Амити университетида «Соҳа маслаҳатчилари жамияти»нинг навбатдаги йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Меҳнат бозорида юқори малакали кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек, давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида Соҳа маслаҳатчилари жамияти ташкил этилганди.

Маслаҳат кенгаши етакчи бизнес раҳбарлари ва ҳукуматнинг масъул ходимларидан иборат бўлиб, унинг таркибига Huawei, Exadel, UzCard, Uzteleсom, MITC, LeverX, Vention, Bepro Group, RITM, EPAM, Hamkor Bank, UNICON, Artificial Intelligence, Uzinfocom ва бошқа компаниялар вакиллари киради.

Кенгаш университетга унинг стратегик йўналиши бўйича йўл-йўриқлар кўрсатади ва университет талабалари эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.

Учрашувни Тошкент шаҳридаги Амити университети директори Бобур Абдуллаев олиб борди. У кенгаш аъзоларини қутлаб, уларга доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди. Сўнгра университетнинг сўнгги ютуқлари, истиқболдаги режалари ва соҳа корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида маъруза қилди.

Учрашув давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • Университетни ривожлантириш стратегияси ва ўқув режаларини яратиш бўйича маслаҳатлар бериш;
  • Университетнинг халқаро таълим, фан ва маданият маркази сифатида фаолият юритиши ва ҳар томонлама ўсишига кўмаклашиш;
  • Университетнинг давлат ва хусусий тузилмалар билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш;
  • Ташқи ва ички аудит тизимларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • Университет фаолиятини унинг таълим, илмий-тадқиқот ва инновациялар соҳасидаги сиёсати самарадорлиги ва бошқалар нуқтаи назаридан баҳолаш.

Йиғилиш якунида соҳа маслаҳатчилари жамияти аъзолари университет келажагига ишонч билдирдилар. Улар университетнинг мукаммалликка интилиши ва талабаларга жаҳон иқтисодиёти ва бизнесда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган кўникмаларни беришга эътибор қаратаётганини юқори баҳоладилар.

Видео материаллар ва етакчи компаниялар вакиллари билан суҳбатларни кўриш учун ҳаволага ўтинг: 

Шунингдек, Амити университети 2023-2024 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни давом эттираётганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Кириш имтиҳонлари 24 август ва 7 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Абитуриентлар математика ва инглиз тилидан ички имтиҳонларни топширишлари лозим.

Мурожаатни www.amity.uz сайтида қолдиришингиз мумкин.

Телефон: (+998) 71 207 9006

Instagram: @amity_tashkent
Telegram: @AmityUniversityTashkent
Facebook: @amityuniversityuz
YouTube: @AmityUniversityTashkent

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг