Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМУда Эркин Воҳидов стипендияси жорий этилади

ЎзМУда Эркин Воҳидов стипендияси жорий этилади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодига бағишланган онлайн ижодий мулоқот бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов, Анқарадаги Ҳожи байрам университети профессори Вали Савашбей Йилок, шоир, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар- Ҳамидулла Болтабоев, Насимхон Раҳмонов,  Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб интернат директори Нигора Маннопова ва ёш ижодкорлар шоир ижодининг ўзига хос хусусиятлари  ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди.

ЎзМУда яқин кунларда Эркин Воҳидов номли илмий-маърифий марказ иш бошлайди.

Ректор Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернатида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг Миллий университетда таҳсил олишлари учун имтиёзлар қилиниши, улар учун университет томонидан махсус стипендиялар жорий этилишини билдирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг