Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолибларига қанча стипендия тўланиши маълум бўлди

Олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолибларига қанча стипендия тўланиши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Вазирлик стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (04.12.2023 й. рўйхат рақами 3479). 

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистоннинг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. 

Вазирликнинг стипендия комиссияси:

  • спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини кўриб чиқади;
  • спортчилар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ва мазкур мезонларга мослигини текширади;
  • спортчиларга стипендия тайинлаш ёки стипендия тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Стипендия миқдори – 3 МҲЭКМ.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.12.2023 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг