Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк саралаб олинадиган талабаларга стипендия беради

Марказий банк саралаб олинадиган талабаларга стипендия беради

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендияси олий таълим муассасалари «банк иши» ва «ахборот технологиялари» йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлими охирги курсида ҳамда магистратура босқичида таълим олаётган, танлов асосида саралаб олинадиган талабаларга тайинланади.

2019/2020 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 октябрдан бошлаб тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2019 йил 5 - 15 сентябрь, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 16 сентябрь - 25 сентябрь.

Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Марказий банк стипендиясини тайинлаш учун қўйидаги мезонлар белгиланади:

ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
давлат тили, рус тили ва битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади
(IELTS - 7.0 / TOEFL - 94 сертификатига эга бўлган номзодлар инглиз тили тест синовидан озод этилади);
банк ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорига устуворлик берилади.

Боғланиш учун телефон рақамлари: (71) 212-6064, 212-6044.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг