Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи тарихий рекордни янгилади

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи тарихий рекордни янгилади

Марказий банк маълумотига кўра, бугун, 13 апрел куни олтин қуймалари ва эсдалик тангалари нархлари янги тарихий максимумга кўтарилди.

Ҳозир бир грамм олтиннинг нархи 998 280 сўмни ташкил этмоқда, бу давомли байрам дам олиш кунларидан олдингига нисбатан 1,7 фоиз юқори. 5 граммли олтин қуймаси 4 991 000 сўмга сотилмоқда.

Олдинги рекорд душанба куни ўрнатилиб, 5 граммлик олтин қуймаси нархи биринчи марта 4,9 млн сўмдан ошганди. Шу йил бошидан буён Ўзбекистонда олтин нархи 17,7 фоиз қимматлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг