Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ 25 январда яна бир бор Олимпиада учун курашади. Бу сафар Австралияга қарши

Ўзбекистон ОТЖ 25 январда яна бир бор Олимпиада учун курашади. Бу сафар Австралияга қарши

Кеча Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистонидан мағлубиятга учради (0:1).

Аммо футболчиларимизда Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш имконияти ҳамон мавжуд. Бунинг учун учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда ғалаба қозониш лозим бўлади.

Мусобақадаги яна бир ярим финалда Жанубий Корея олимпия жамоаси Австралияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа вакилларимиз учинчи ўрин учун Австралияга қарши майдонга тушиши маълум бўлди.

Бронза медаллари учун баҳс 25 январ, Тошкент вақти билан соат 17.30да бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг