Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Вьетнамни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Ўзбекистон Вьетнамни йирик ҳисобда доғда қолдирди

Бугун, 23 апрел куни Тимур Кападзе шогирдлари Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Вьетнамга қарши майдонга тушди.

Учрашувда вакилларимиз йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозондилар. 

Дастлаб Алишер Одилов тезкор гол киритди. 35-дақиқада Жиянов фарқни иккитага оширди, тўрт минут ўтар-ўтмас эса Одилов дубл расмийлаштирди. 

Шу тариқа вакилларимиз 9 очко билан гуруҳда етакчи бўлдилар. Энди кейинги босқичда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан куч синашади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-турда Малайзияни, 2-турда эса Қувайтни енгганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг