Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Интеграл университети асосчиси билан учрашди

АКТ вазири Интеграл университети асосчиси билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

8 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Ҳиндистоннинг Интеграл университети асосчиси ва ректори Сайед Васим Ахтар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасида Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан бир қатор шартномалар, хусусан, технопаркларни ривожлантириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни ривожлантириш, тинчлик мақсадларида космик тадқиқотлар ва бошқа бир қатор шартномалар имзолангани қайд этилди. Айниқса, Ҳиндистон билан АКТ-таълими соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ҳиндистоннинг Интеграл университети мамлакатнинг обрўли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Мазкур университетга 2004 йили Лакхнау шаҳрида асос солинган. Ҳозирги кунда университетда 9,8 мингдан ортиқ талаба архитектура, компьютер илми, иқтисод, тижорат, маданият ва бошқа соҳалардаги 150 дан ортиқ таълим дастурлари бўйича таҳсил олмоқдалар.

Университет 17 та таълим йўналиши бўйича бакалавр ҳамда 14та мутахассислик бўйича магистр тайёрлайди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда АКТ соҳасида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали, биринчи навбатда, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини ва компьютер тармоқларини бошқариш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Ҳиндистоннинг илғор тажрибасини татбиқ қилиш муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Интеграл университети Ҳиндистондаги энг ёш хусусий университетлардан бири ҳисобланади. Таълим ва илмий-тадқиқот нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида университетда 650 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий-тадқиқотчилар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунгача ушбу университет битирувчилари 25 мингдан ортиқни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг