Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда 3 та пахта тозалаш корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хоразмда 3 та пахта тозалаш корхонаси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хоразмда 3 та пахта тозалаш корхонасида уруғлик чигитларининг сифатли сақланиши юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармасига асосланиб, Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Корхоналар дориланган сара уруғлик чигитларни сақлаш қоидаларига риоя қилмаган. «Оқибатда жами 539,8 млн сўмлик чигит зараркунандалар билан зарарланиб, экишга бутунлай яроқсиз бўлиб қолган ва бу билан давлат ва жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган»дейилади прокуратура маълумотида.

Хабарда таъкидланишича, мазкур ҳолатлар юзасидан пахта тозалаш корхоналарининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг