«Бухоро» халқаро аэропортида шартли террорчилар қўлга олинди
Бугун «Бухоро» халқаро аэропортида Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбийлари, Миллий гвардия, вилоят ДХХ ва ИИБ бошқармалари ҳамда бошқа тузилмалар ҳамкорлигида махсус тактик ўқув-машғулот ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Н»-сонли ҳарбий тузилма ходими маълум қилди.
Ҳарбий ўқув машқлари фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳуқуқ-тартибот органлари ходим ва ҳарбийларининг хавф-хатарлар, жумладан, террорчилар ва қуролли гуруҳларга қарши тайёргарлигини оширишга қаратилган. Шунингдек, нафақат шахсий таркибнинг белгиланган вазифа ва топшириқларни бажариши, балки аҳоли ҳушёрлигини ошириш тажрибаси кўзланган.
- «Бухоро» халқаро аэропортида ўтказилган ўқув машғулот жараёнида йўналишли самолёт қўнганда шартли террорчилар томонидан бир неча йўловчи асирга олинди. Ҳарбийлар вазият беқарорлашувига йўл қўймаслик ва жамоат хавфсизлигини сақлаш чораларини машқ қилдилар, - деди ДХХ ходими.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter