Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрига энг замонавий янги автобуслар келтирилди

Тошкент шаҳрига энг замонавий янги автобуслар келтирилди

Фото: «Тошшаҳартранс» АЖ

«JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК МЧЖ ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, 50 дона катта сиғимли «МАН» русумидаги автобуслар ишлаб чиқарилиб, кеча, 27 декабр куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур автобуслар тез кунда йўналишларга тасарруф этилади.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбири тўғрисида»ги 129-сонли қарорида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 350 дона катта сиғимли «МАН» русумидаги автобуслар, жумладан, 2017 йилда 50 дона ҳарид қилиниши белгилаб берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг