Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабаларга бундай топшириқ берилмаган

Талабаларга бундай топшириқ берилмаган

Битирувчи курс талабаларига диплом олиш учун иш берувчи корхоналардан шартнома олиб келишини таъминлаш вазифаси юзасидан Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда олий таълим муассасалари битирувчиларидан бирор ташкилот ёки корхонадан уч томонлама шартнома тасдиқлатиб келиши талаб этилаётгани билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборилганди. Ушбу сўровга Вазирлик ўз жавобини билдирди.

Унда қайд этилишича, олий таълим муассасаларига битирувчи курс талабаларидан диплом олиш учун иш берувчи корхонлардан шартнома олиб келиши юзасидан топшириқ берилмаган. Бироқ айрим олий таълим муассасаларида талабалардан иш берувчи корхоналардан шартнома талаб қилинаётган ҳолатлар бўлса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ишонч» телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

Мазкур масала юзасидан турли эътирозлар юзага келмаслиги учун олий таълим муассасалари раҳбарияти ва масъул шахслар қатъий огоҳлантирилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим, деб ёзади Одилжон Иминов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг