Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда бир оиланинг 4 аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди

Шаҳрисабзда бир оиланинг 4 аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди

2020 йилнинг 8 январь куни соат тахминан 04:00ларда Шаҳрисабз тумани Хитой маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ёнғин натижасида Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг