Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда кўпболали хонадонда 5 ёшли бола бўйнидан боғланган ҳолда топилди

Россияда кўпболали хонадонда 5 ёшли бола бўйнидан боғланган ҳолда топилди

Фото: «Ria.ru»

Россиянинг Ярослав области Юревское қишлоғида яшовчи кўпболали хонадонда 5 ёшли бола бўйнидан симёғочга боғланган ҳолатда топилди.

Болакай 5 июл куни Мишкин шаҳридаги вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан топилган. Улар Светлана ва Андрей Шавелевийлар хонадонига режадан ташқари текшириш билан келган эди. Хабар қилинишича, ушбу уйда 8 нафар бола тарбия қилинади. Улардан фақат бир нафари Шавелевийларнинг ўз фарзанди бўлиб, яна бири боқиб олинган, қолганлари эса васийлик асосида ушбу уйда яшаб келишаётган эди.

Беш ёшли бола бўйнидан боғланган ҳолатда топилгандан сўнг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими болаларнинг барчасини оиладан олиб қўйган. Айни вақтда улар реабилитация марказида бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг