Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ўзбек, тожик ва қирғизлар оммавий равишда қўлга олинмоқда (видео)

Россияда ўзбек, тожик ва қирғизлар оммавий равишда қўлга олинмоқда (видео)

Россиянинг Красноярск шаҳрида полиция рейди давомида 135 нафар муҳожир қўлга олинди.

Миграция қонунчилигига риоя қилиш бўйича ўтказилган тадбирдан сўнг ички ишлар бўлимига Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари олиб келинган.

Қайд этилишича, яқинда Россия фуқаролигини олганларнинг уч нафарига ҳарбий рўйхатга олиш учун билдиришнома берилган. Яна уч нафари Россия Федерациясидан депортация қилиниши кутилмоқда, деб хабар қилди Красноярск ўлкаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

Аввалроқ бошқа шаҳарларда ҳам муҳожирлар ушланаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида мингдан ортиқ мамлакат фуқароси сақланаётганини билдирди. 

Шунингдек, Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг