Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда ўрмон хўжалиги ходимларига прокуратура иш очди

Қашқадарёда ўрмон хўжалиги ходимларига прокуратура иш очди

Қашқадарё вилояти Муборак тумани ўрмон хўжалиги моддий жавобгар шахслари томонидан ўзига ишониб топширилган мол-мулкларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани прокуратураси томонидан  Жиноят кодексининг 167-моддаси  билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов якуни бўйича ахборот берилади. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг