Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик Истанбулда қўлга тушди

Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик Истанбулда қўлга тушди

Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрининг Фатих туманида фирибгарлик ва одам савдоси жиноятини содир этишда гумон қилинган 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳимов Озод Саъдуллоевич қўлга олинди.

О.Раҳимов Самарқанд вилоятида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда, шунингдек, Истанбул шаҳрида бўлган даврида 2022-2023 йиллар мобайнида бир қанча Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини Туркия-Испания-Никарагуа-Мексика йўналиши бўйлаб АҚШга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан уларнинг ҳар биридан 10-15 минг АҚШ доллари олиб, ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юборганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган ватандошлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВга хабар беришни сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг