Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «Нексия» ҳаракат вақтида портлаб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди

Қашқадарёда «Нексия» ҳаракат вақтида портлаб кетди. Йўловчи ҳалок бўлди

Фото: ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

2019 йил 18 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.

Ҳалокат натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида йўловчи вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

«Ҳурматли ҳайдовчилар, агар бошқарувингиздаги автомашинага газ баллонлари ўрнатилган бўлса, уларнинг техник соз ҳолда эканлигига мунтазам эътибор қаратинг. Чунки, бу сиз ва яқинларингиз билан юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишининг кафолатидир», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг