Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Рамзан Қодировни янги унвон билан тақдирлади

Путин Рамзан Қодировни янги унвон билан тақдирлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Миллий гвардияси генерал-лейтенанти унвонини олди.

Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолаган. Бу ҳақда Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов маълум қилди.

«Чеченистон Республикаси раҳбари, Россия Қаҳрамони Рамзан Ахматович Қодировни Россия президенти Владимир Владимирович Путиннинг фармони билан генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилгани билан чин қалбимдан табриклайман», дея ёзган Даудов ўз Телеграм каналида. 

Рамзан Қодировга 2009 йилда Дмитрий Медведев генерал-майор унвонини берган, аммо у ҳарбий эмас, махсус унвон бўлган. 

Маълумотларга кўра, Қодиров айни дамда Украинанинг Мариупол шаҳрида бўлиб тургани айтилмоқда. Манбаларга кўра, у жанг майдонига «аскарлар руҳини кўтариш» мақсадида келган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг