Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қасамёд қабул қилди

Президент қасамёд қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 6 ноябр санасида Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўнг қўлини Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва муқаддас Қуръони Карим устига қўйиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш ҳақида қасамёд қилди:

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Давлат раҳбари қасамёддан сўнг сўзлаган нутқида ўзига ишонч билдирган Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

— Аввало, менга улкан ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлаган барча юртдошларимга, чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этиб, меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан.

Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман, — деди Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг сўзлаган нутқида.

Xabar.uz ахборот таҳлилий портали маросимдан маълумот бериб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг