Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 39 даражагача ошади.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Ҳаво ҳарорати 29-32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 33-35 даражагача бўлади. 

 Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво 33-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир. 

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Тошкентда 2-4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат 29-31 даража, шанба ва якшанба кунлари 32-35 даража бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг