Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман: «Ҳаж – 2025» мавсуми 13 май кунидан бошланади

Расман: «Ҳаж – 2025» мавсуми 13 май кунидан бошланади

Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабарига кўра, зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича:

  • Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
  • Эмлаш ишлари олиб борилди;
  • Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
  • Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
  • Ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагичлар тақдим этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг