Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон саблячи қизлари Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон саблячи қизлари Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Унда ўзбекистонлик қизлар ярим финалда Жанубий Корея жамоаси устидан 45:26, финалда эса Қозоғистон жамоаси устидан 45:37 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа сафида Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Наргиза Жаксибаева ва Самира Шокирова иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик дастурида ҳамюртимиз Фернанда Эррера ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг