Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек дипломатлари 3 ойгача БААда визасиз юриши мумкин бўлди

Ўзбек дипломатлари 3 ойгача БААда визасиз юриши мумкин бўлди

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисида ҳамкорлик ҳақидаги баённома кучга кирган.

Ушбу ҳужжат 2019 йил 25 март куни Абу Даби шаҳрида Ўзбекистон Президентининг БААга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари бўлган дипломатик паспорт эгаларига 90 кунгача виза расмийлаштирмасдан иккинчи давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали ўтиш ва бўлиш ҳуқуқини беради.

БАА билан икки томонлама ҳамкорлик фаоллашаётганини инобатга олган ҳолда, баённома икки мамлакатнинг расмий вакиллари – дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро ташрифлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал этишга кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг