Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оёқ панжаларидан айрилган товуқнинг жуда кўп пойабзали бор

Оёқ панжаларидан  айрилган товуқнинг жуда кўп пойабзали бор

фото: 120.su

Эскондидо (Калифорния АҚШ)да яшовчи Миш Давиньоннинг жуда кўп турли хил уй ҳайвонлари бор. Бир мунча вақт олдин унинг хонадонига серама зотли товуқлар келтирилди. Улар орасида Нубз исмли  товуқ тери ости каналари туфайли оёқ панжаларидан айрилди.

Бошқа товуқлар Нубзни ўз жамоасига қабул қилишмади, лекин тез орада бу муаммо ортда қолди. Нубз улар билан чиқишиб кетган бўлсада, бошқа қийинчиликка дуч келди – унинг  юриши қийин эди.

Бир куни аёл товуққа кичкина итининг оёқ кийимни кийгизиб кўрди.  Товуқнинг юриши табиий ёки чаққонроқ бўлмаса-да, у ҳар қандай ҳолатда ҳам тезроқ ва ишончлироқ ҳаракатлана бошлади. Унга кийдирилган оёқ кийимлар панжалардаги терининг шикастланишига йўл қўймади. Шундай қилиб, энди Нубз ижтимоий тармоқларда этикли товуқ сифатида машҳур бўлди.

Айтганча, жуда кўп одамлар Миш билан боғланиб, парранда этиклари ёки шиппакларини совға қилиш мумкинлигини сўрашади. Аёл бундай совғаларни  мамнуният билан қабул қилади. Айни пайтда товуқ жуда катта пойабзал тўпламининг эгаси  – унинг ихтиёрида бир неча ўнлаб жуфт турли пойабзаллар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг