Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Nexia-3» ҳамда «Spark» ҳайдовчиларига чора кўрилди (видео)

«Nexia-3» ҳамда «Spark» ҳайдовчиларига чора кўрилди (видео)

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «Бу қандай тартибсизлик, буларга қандай жарималар белгиланади?» изоҳи билан тарқатилган видео юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумот берди.

Унда қайд этилишича, йўлнинг қатнов қисмида йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётига хавф солиб, уларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берувчи ҳаракатларни амалга оширган ҳолда, кенг муҳокамаларга сабабчи бўлган «Nexia-3» ҳамда «Spark» русумли автомашиналар ҳайдовчиларига қонуний чора кўрилган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолатни Қибрай тумани Салар Ш.Ф.Й яшовчи ҳайдовчи Ж. Ҳотамов содир этган. Унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1285-моддасига асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЭКИҲнинг 10 баробари, яъни 2 млн 230 минг сўм жарима қўлланилди. Автомашина ҳозирда вақтинчалик жарима майдонида қўйилган.

Қолаверса, ушбу ҳайдовчи жорий йил давомида 15 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги, ўтган давр мобайнида тезликни ошириши натижасида 4 маротаба фоторадарларга тушиб, 60 кун муддат ичида белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламасдан юрганлиги ҳам маълум бўлган.

Шунингдек, видеотасвирдаги «Spark» русумли автомобилга ҳам тегишли чора кўрилиши учун ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар якуни, қарор қабул қилиниши учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга юборилиб, белгиланган тартибда чора кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг