Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махсус комиссия аҳолига бир қанча огоҳлантиришлар билан чиқди

Махсус комиссия аҳолига бир қанча огоҳлантиришлар билан чиқди

Фото:«Xabar.uz»

Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақирди.

«Ниқобсиз юриш қатъиян ман этилади.  Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун қўлқоплардан фойдаланиш зарур.

Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ижтимоий масофага ва мажбурий ниқоб тақиш режимига қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради» дейилади огоҳлантириш хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Ўзбекистон карантин тартиби юмшамоқда. Жумладан, барча транспорт ҳаракатларига, метро фаолиятига рухсат берилмоқда. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг