Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам огоҳлантирилди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам огоҳлантирилди

Президент иштирокидаги йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.

Мисол сифатида кўрсатилишича, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.

Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди.

Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчиларимиз учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг